Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

НАЦИОНАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНГАН (УМУМ ХАЛҚ МУЛКИГА АЙЛАНТИРИЛГАН) МУЛК УМУМИЙ МУЛК ҲАМ, ДАВЛАТ МУЛКИ ҲАМ ЭМАС


Национализациялаштириш капиталистик тузум «ямоқ солишлари»нинг бир кўринишидир. У манфаат тақозоси билан шахсий мулкни давлат мулкига айлантиришдир. Бу ишни қилишга давлат мажбур эмас, ихтиёрлидир. Хоҳласа, национализациялаштиради, хоҳламаса, йўқ. Умумий мулк ва давлат мулкида эса ундай эмас. улар борасида давлатнинг фикридан қатъий назар молнинг табиати ва сифати хусусидаги исломий ҳукмларга қараб иш юритилади. Молнинг воқеига назар ташланади. Агар унда мусулмонлар оммасининг ҳаққи бўлса, давлат мулки ҳисобланиб, давлатнинг ўзи унга эгалик қилиши вожиб бўлади. Агар унда мусулмонлар оммасининг ҳаққи бўлмаса, шахсий мулк ҳисобланиб, давлатнинг унга эгалик қилиши мумкин бўлмайди. Агар у жамоат зарурати, маъдан ёки табиатан шахсий мулк бўлиши мумкин бўлмаган мол бўлса, умумий мулк ҳисобланиб, давлат уни шахсий мулкка айлантиролмайди. Агар мол умумий мулкнинг бирор турига кирмаса, шахсий мулк ҳисобланиб, эгасини мажбурлаб уни национализациялаштиролмайди, эгалик ҳам қилолмайди. Лекин эгасининг ўзи рози бўлиб, бошқа бирор шахсга сотгани каби давлатга сотиши мумкин. Шунга кўра, давлат умум манфаатини ҳужжат қилиб шахснинг мулкини ҳатто, пулини бериб ҳам тортиб ололмайди. Чунки шахсий мулк ҳурмат қилинади ва қўриқланади. Унга тажовуз қилишга ҳеч кимнинг, ҳатто, давлатнинг ҳам ҳаққи йўқ. Унга тажовуз қилиш жиноят ҳисобланиб, агар бу ишни халифа қилган бўлса, эгасининг шикоятлар маҳкамасига халифанинг устидан арз қилишга ҳаққи бор. Чунки бировнинг қўлидан бирон нарсани ноҳақ тортиб олишга халифанинг ҳаққи йўқ. Шунингдек, давлат манфаатни рўкач қилиб умумий мулк ёки давлат мулкини бир кишининг қўлига топшириб қўйиши ҳам мумкин эмас. Чунки шариат умумий мулкнинг, шахсий мулкнинг, давлат мулкининг нималигини баён қилар экан, бу моллардаги манфаатни ҳам белгилаб қўйган.


Шулардан кўриниб турибдики, национализация қилинган мулк умумий мулк ҳам, давлат мулки ҳам, шаръий ҳукм ҳам эмас. У капиталистик тузум «ямоқ солишлари»нинг бир кўриниши, холос.

 

71-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143